Янгиликлар

“Navro’z dehqon bozori” акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига!

«Наврўз дехқон бозори» АЖ акциядорларининг навбатдаги йиллик Умумий йиғилиши 2017 йил 25 май куни бўлиб ўтади.

Йиғилиш жамиятнинг мажлислар залида соат 12.00 да бошланади. Йиғилиш қатнашчилари соат 11.00дан 11.50 гача рўйхатдан ўтиши сўралади.

Акциядорларнинг рўйхати 2017 йил 27 апрел холатига кўра ёпилган.

Йиғилишда қатнашиш хуқуқига эга бўлган акциядорларнинг рўйхати 2017 йил 19 май холатига кўра тузилади.

Навбатдан ташкари умумий йигилиш кун тартибига киритиладиган масалалар :

1. Жамиятнинг ижроия органи ва кузатув кенгашининг йиллик хисоботини, жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўгрисидаги хисоботларини эшитиш.

2. Жамиятнинг 2016 йил молиявий-хўжалик фаолияти якуни юзасидан ташқи аудиторлик текшируви хулосасини кўриб чиқиш.

3. Жамият тафтиш комиссиясининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан хулосалари.

4. Жамиятнинг 2016 йил якуни бўйича йиллик хисоботини тасдиқлаш.

5. Жамиятнинг 2016 йил якуни бўйича фойда ва зарарлари хисоб варағини тасдиқлаш, унинг фойдаси ва зарарларини тасдиқлаш.

6. Жамиятнинг 2017 йилга мўлжалланган «Бизнес-режаси»ни, хамда “Даромадлар ва харажатлар сметаси режаси”ни тасдиқлаш.

7. Жамиятнинг Директорини сайлаш;

8. Жамиятнинг Кузатув кенгашини сайлаш.

9. Жамиятнинг Тафтиш комиссиясини сайлаш.

10. Жамиятнинг ташкилий тузилмасига ўзгартириш киритиш ва қайта тасдиқлаш.

Жамият Кузатув кенгаши

Акциядорлар йигилишига паспорт ёки шахсни тасдикловчи хужжат, юридик шахслар ишончнома билан келишлари шарт.

Умумий йиғилиш ўтказишга доир ахборотлар билан жамият кузатув кенгашида қуйидаги манзилда танишишлари мумкин.

Жамият манзили: Тошкент шахар, М Улугбек тумани, Сайрам кўчаси Буз бозори Тел: 268-12-70

Жамиятнинг электрон почта манзили:Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Жамиятнинг барча акциядорларига!

Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларининг хукукларини химоя килиш тўғрисида»ги конуни 2014 йил 06 майда янги тахрирда қабул қилиниши муносабати билан ушбу қонуннинг 62-моддасига акциядорларни умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги хабар акциядорларга уларнинг электрон почтасига хам юборилиши кўзда тутилган. Шу муносабат билан ўзингизни почта манзилингиз хақида маълумот жамиятга тақдим этишингизни сўраймиз.

 

«Наврўз дехкон бозори» АЖ  Директори в.в.б.             Ф.Ибрагимов                                                                                       

  

Copyright © 2014-2021 Акциядор жамияти "Navruz dehqon bozori"

Материаллардан фойдаланганда, қуйидаги ҳаволани келтириш мажбурий.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг


100142,Тошкент шахар Мирзо Улугбек тумани ТТЗ-2 мавзеси, Буюк Ипак Йули ва Гулсанам кучалари кесишуви

(+99871) 264-50-60

 

Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.