Welcome to АО «Navro'z dehqon bozori»   Click to listen highlighted text! Welcome to АО «Navro'z dehqon bozori» Powered By GSpeech

«NAVRO'Z DEHQON BOZORI»

Акционерное общество

  • АО

    АО "Navro'z dehqon bozori"

    Повышение уровня качества обслуживания – наша основная задача!
  • АО

    АО "Navro'z dehqon bozori"

    Профессиональный подход - взвешенное решение!
  • АО

    АО "Navro'z dehqon bozori"

    Успех создаётся не способностью, а желанием!

1. Акциядорлик жамияти хўжалик фаолиятини хўжалик ҳисоби ва ўзини ўзи маблағ билан таъминлаш принципларидан фойдаланиш, жамият акционерлари ва мехнат жамоасининг моддий ҳамда ижтимоий эхтиёжларни кондириш мақсадида амалга оширади.
2. Кўзланган мақсадга мувофиқ қуйидагиларни амалга оширади:
• Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари улгуржи ва чакана савдосини уюштириш учун шарт-шароитлар яратиш;
• Кенг турдаги қишлоқ хўжалиги, озиқ –овқат маҳсулотларининг ва уни қайта ишлашдан олинадиган маҳсулотларнинг савдо ўринлари, турғун савдо шаҳобчалари (шу жумладан савдо павильонлари, киоскалари) дан фойдаланган ҳолда чакана ва майда улгуржи олди – соттисини амалга ошириш;
• жисмоний ва юридик шахсларга ўз тасарруфидаги биноларни ижарага бериш;
• хўжаликлар ва аҳолининг маҳсулотларини сотиш учун жалб қилиш мақсадида реклама ва бошқа тадбирларни ташкил қилиш;
• озиқ – овқат ва товарларни ишлаб чиқариш мақсадида керакли бозор хизмати инфраструктурасини яратиш;
• четдан товарларни жалб қилиш, шахсий товарларни ишлаб чиқариш ва уларни сотиш аҳолига, ташкилот ва корхоналарга хизмат кўрсатиш;
• Ўзбекистон Республикаси қонунларига биноан ташқи иқтисодий фаолият кўрсатиш;
• тижорат, дорихона, савдо – харид корхоналари, умумий овқатланиш шаҳобчалари очиш;
• жамият таркибидаги савдо харид корхонаси орқали жисмоний шахслар, деҳқон фермер ва жамоа хўжаликларидан қишлоқ хўжалиги, озиқ–овқат маҳсулотларини ва уларни қайта ишлашдан олинадиган маҳсулотларни харид қилиш ва ушбу маҳсулотларни корхона, муассаса ва ташкилотларга улгуржи савдоси орқали сотиш ҳамда жамият ихтиёридаги дўконлар орқали чакана сотиш;
• савдо – харид фаолияти, улгуржи ва чакана савдо;
• умумий овқатланиш соҳасида хизмат турларини кўпайтириш, ресторан, кафе, барлар очиш, миллий ва европа таомларини тайёрлаб сотиш;
• жисмоний шахс ёки ҳуқуқий шахс ҳуқуқини берувчи, шу жумладан тижорат корхоналарини, марказларини ташкил қилиш;
• пуллик авто турар жойларини, маиший хизмат кўрсатиш шахобчаларини, кирхоналар, сартарошхоналар, косметолог корхоналари ва салонлар, бошқа маиший хизмат шаҳобчаларини ташкил этиш ва улардан фойдаланиш, аҳоли ва корхоналар учун маиший хизмат кўрсатиш;
• ҳар-хил қандолат моллари, салқин ичимликлари, музқаймоқ ишлаб чиқариш ва сотиш;
• ун тайёрлаш ва сақлаш, қайта ишлаш, нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва сотиш;
• тижорат, савдо-сотиқ ва савдо-воситачилик фаолияти;
• томошалар, шоу ўйинлари, лотериялар, ижодий мусобақалар, кечалар, учрашувлар, тантаналар, спорт тортишувлари ва беллашувлари, бошқа маданий-оқартув, спорт соғломлаштириш ва томоша тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш шунингдек, бундай тадбирларда қатнашиш;
• бинолар ва уйларни қуриш, эгаллаш, ташкил этиш, лизинг шартлари бўйича ёки бошқа асосларда ижарага бериш, шунингдек улардан фойдаланиш, дўконлар, универсамлар, супермаркетлар, савдо уйлари, ярмаркалар, киосклар, лотоклар, савдо жойлари ва бошқа савдо объектларини ташкил этиш;
• қимматли қоғозлар чиқариш, сотиш, сотиб олиш ва сақлаш, улар билан бошқа операциялар ўтказиш;
• лойиҳа-смета ҳужжатларини тузиш ва ишлаб чиқиш, лойиҳалаш-изланиш, қурилиш, қурилиш-монтаж, юргизиш-тузатиш, таъмирлаш ва пардозлаш бўйича ишларни ташкил этиш ва ўтказиш, уй-жой фонди, саноат, хизмат учун ижтимоий ва маданий-маиший бинолар, иншоотлар ва объектларнинг қайта қурилишини амалга ошириш;
• риэлектерлик фаолияти, кўчмас мулк объектларини эгаллаш, фойдаланиш, ижарага бериш ва сотиш, кўчмас мулк билан бошқа операцияларини амалга ошириш;
• стационар ва кўчма авто ёқилғи қуйиш шаҳобчаларини ташкил этиш ва улардан фойдаланиш, мамлакатда ишлаб чиқарилган ва чет эл маркали автомобиллар, ҳар-хил транспорт воситалари ва бошқа техникага техник хизмат кўрсатиш ва тузатиш корхоналарининг тармоғини тузиш ва улардан фойдаланиш;
• бозор конъюктурасини ўрганиш, сотиладиган товарларни баҳо ва баҳоларни ташкил қилишни ўрганиш, ички ва ташқи ҳамкорлар билан алоқаларни тиклаш тадбирларни ўтказиш;
• Қонунда тақиқланмаган бошқа фаолият турлари билан шуғулланиш ва ташкил этиш.
3. Жамият рухсатнома зарур бўлган фаолият билан шуғулланиши ҳуқуқига, бундай рухсатнома олгандан сўнг ёки рухсатномада кўрсатилган давр ичида ушбу фаолият билан шуғулланиши мумкин.
4. Жамият кўрсатилган фаолиятни бажариш мақсадида аукционларда, биржа ва бошқа савдода, ярмаркаларда, фонд ва товар бозорларидаги тижорат тадбирларида қатнашиши мумкин, у шартномалар, битимлар ва битишувлар тузади, турли юридик актлар ва битимлар, шу жумладан кредит-ҳисоб, касса муаммоларини амалга оширади.
5 Жамиятнинг фаолияти муддати чекланмаган.

 

Новости общества

Начиная с июля 2023 года функционирует новая версия корпора...
«Навруз деҳқон бозори» АЖ Кузатув Кенгаши 2023 йил 4 июл кун...

Информация для акционеров

medali

Наши достижения

 

 

Подробнее...

diplom

Наши достижения

 

 

Подробнее...

 

tashakkurnoma

Наши достижения

 

 

Подробнее...

Онлайн опрос

Как Вы оцениваете деятельность АО "Navro'z dehqon bozori"?

Подписаться на рассылку

За 2024 год поступило обращений:
Устные обращения 2
По телефону / факсу 1
Через корпоративный сайт / эл. почту 2
Посредством Единого портала интерактивных гос. услуг 0
Другими способами 3
Всего: 8
Находятся на рассмотрении: 3
Ответ отправлен: 5
Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech