«Наврўз деҳқон бозори» АЖнинг 2023 йил молия-хўжалик фаолияти якунлари бўйича тузилган молиявий ҳисоботларини Аудит миллий стандартлари ҳамда Халқаро аудит стандартлари асосида ташқи аудит текширувидан ўтказиш бўйича танлов бошланганлиги ҳақида эълон қилади.
Танловда қатнашмокчи бўлган аудиторлик ташкилотлари 2023 йил 29 мартдан 12 апрелга қадар жамият бошқарув кенгашига ўз тижорат таклифларини тақдим этишлари лозим.
Қўйиладиган талаблар:
- Аудит ташкилотининг ташкилий-ҳукукий шакли, жойлашган жойи, почта манзили,телефон алоқа рақами тўғрисидаги маълумотлар
- Лицензиялар, раҳбар имзоси ва ташкилотнинг муҳри, суғурта полиси, давлат рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги гувохнома билан тасдиқланган нусхалари,
- Шартнома предмети, ариза берувчининг юридик шахслар фаолиятининг умумий аудитни ўтказиш тажрибаси. Устав капиталида давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган ташкилотларнинг молиявий ҳисоботларини мажбурий текширишларининг сонини кўрсатган ҳолда раҳбарнинг имзоси ва аудит ташкилотининг муҳри билан тасдиқланган тижорат таклифи.
- Раҳбар имзоси ва ташкилот муҳри билан тасдиқланган ҳужжатлар, жумладан мутахассисларнинг таркиби ва малакасини тасдиқловчи ҳужжатлар, аудиторлик ташкилотида мехнат шартномаси бўйича ишлайдиган халкаро ва бошқа сертификатларга эга бўлган ходимлар сони.
- Аудит ташкилоти томонидан аудиторлик хизматларининг нархини кўрсатган ҳолда молиявий ҳисоботларнинг мажбурий аудити тақдим этиш тўғрисида имзоланган шартнома лойиҳаси.
Юқорида кўрсатилган хужжатлар, аризалар конвертда қуйидаги манзилга Тошкент шаҳри, Мирзо -Улуғбек тумани, Гулсанам ва Буюк Ипак йўли кўчалари кесишмаси, «Наврўз дехқон бозори» АЖга юбориши лозим.
Эл.почта манзили: Жамиятнинг электрон почта манзили: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
Жамиятнинг расмий веб.сайти: https://navruz-bozori.uz/
Ҳужжатларни қабул қилиш муддати: 10.04.2023 йилгача
Бошкарув кенгаши
29.03.2023